Бўстонда давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    Мамлакатимизда 24 сентябр 2020 1699

    Юртимизда ташкил этилган Давлат хизматлари марказлари турли ташкилот ва идораларнинг биноларида жойлашганлиги сабабли аҳолига кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Шу сабаб давлатимиз раҳбарининг Давлат хизматлари марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш юзасидан қарори қабул қилинган бўлиб, айни пайтда ушбу ҳужжат ижроси асосида ҳудудларда марказларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

    Бўстон туман Давлат хизматлари маркази кунлик ўртача 100-150 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиб келади. Марказнинг эски биноси туман Халқ қабулхонасининг иккинчи қаватида жойлашганлиги сабабли кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас, кўплаб ноқулайликлар туғдирарди. Бу эса табиийки, турли норизоликларнинг келиб чиқиши сабабчи бўларди.

    Шунинг учун карантин даврида бўлса ҳам мижозларнинг сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида айни кунларда замонавий кўринишга эга бўлган янги марказлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

    24 сентябрь куни Андижон вилоятининг Бўстон тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

    – Одамларнинг кўнглини олиш, уларни рози қилиш жуда қийин иш, - Бўстон тумани Давлат хизматлари маркази раҳбари Улуғбек Эрматов.- Уларнинг ишини тез ва осон ҳал қилиб берманг, ишлаётган бинойингизда шароит бўлмас барибир норози бўлиши аниқ. Бундай дейишимнинг боиси аввалги эски биномизга келган кексаларимиз, имконияти чекланган юртдошларимиз иккинчи қаватга чиқишга қийналишарди. Ҳақиқатдан белгиланган талабларга жавоб бермасди. Аҳолига қулайлик яратиш, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан фойдаланилмасдан, нураб ётган бино ўрнида бутунлай янгича қиёфадаги марказ биноси қад ростлади. Энди аҳолига сифатли, тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатиш имконига эга бўлдик.

    Ўзига хос, замонавий кўринишга, барча шароитларга эга Марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 10 нафар, бир кунда 200 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Замонавий тарзда жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.

    Марказда электрон навбат тизими жорий этилди. Ташриф буюрувчилар электрон галаграмма орқали марказ фаолияти ҳақида зарур барча маълумотларни олишлари мумкин. Мавжуд мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

    Шунингдек, Қулай кутиш зали, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун алоҳида хоналар, кутубхона, болалар майдончасининг мавжудлиги Марказга келувчиларнинг вақтини мазмунли ўтишига хизмат қилади.

    Маълумот учун: Айни вақтда Бўстон туманида 174 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туман иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган. Бўстоннинг ўзида айни кунларда мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Шу боисдан давлат хизматлари олишга бўлган талаб туманда бирмунча юқори. Туман Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жами 10 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Яқин кунларда ушбу янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортиб, бу кўрсатгичлар сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган.

    Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

    Умиджон Мамарасулов,

    Давлат хизматлари агентлиги Андижон

    вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates