Бўстонлиқ туманида экотуристик маскан ишга тушди

    Туризм 21 май 2022 2027

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимбойлик қишлоғида жойлашган «Греэн Ҳиллс Ресорт» дам олиш масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига хорижий инвесторларни жалб этиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

    «Бугунги кунда туризм соҳасига катта эътибор қаратилиб, йирик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар туфайли мамлакатимизга бир қанча янгиликлар кириб келаяпти. Финландиянинг «Ҳомка» компанияси замонавий технологиялари асосида Бўстонлиқ туманида янги «Греэн ҳиллс ресорт» курорт зонаси очилди. Буларнинг ҳаммаси авваламбор халқимизга ва ташқи туризм асосида ташриф буюрадиган туристларимизга хизмат кўрсатади. Эндиликда бу ерда маҳаллий аҳолининг кўплаб вакиллари ўз иш ўринларига эга бўлади. Албатта бунинг ҳаммаси ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович жанобларининг ташабуслари асосида амалга ошаяпти. Ушбу лойиҳамиз экологик жиҳатдан юксак эътирофга муносиб, чунки барча коттежлар табиатга зарар келтирмайдиган технология бўйича қурилган. Лойиҳа ташабускорларини яна бир бор табриклаймиз», деб айтиб ўтди Азиз Абдуҳакимов.

    «Греэн Ҳиллс Ресорт» халқаро сифат ва экологик тоза стандартларга мувофиқ қурилиб, ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам хорижлик сайёҳларнинг мароқли дам олиши учун мўлжалланган. «Греэн Ҳиллс Ресорт» нафақат табиат гўзаллиги, балки ўзига хос шифобахш ҳавоси билан ҳайратга соладиган сўлим тоғ ҳудудида жойлашган. Ушбу масканда спорт ва ўйин майдончалари мавжуд. Хусусан, мини-футбол, шахмат, арқонли майдонча, сузиш ҳавзаси, тоғ ён-бағирлари ва сойлар бўйлаб сайр қилиш мумкин юналишлар.

    «Греэн Ҳиллс Ресорт» ҳудудида бугунги кунда 11 та коттеж меҳмонларни қабул қилишга тайёр. Келгусида коттежлар сонини 40 тага етказиш режалаштирилган.

    «Греэн Ҳиллс Ресорт»нинг асосий вазифаси дам олиш маскани майдонини янада интенсив ободонлаштириш ва мавжуд табиий гўзаллигини сақлаб қолишдир – бу ҳатто унинг номида ҳам акс эттирилган. Бу ҳаракатларнинг барчаси «Яшил Макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Қурилиш жараёнида дам олиш масканида ҳудуддаги барча дарахтлар сақланиб қолди, қўшимча равишда 800 тупдан ортиқ турли навдаги дарахт кўчатлари ўтқазилди.

    Яна шуни қўшимча қилиб ўтамизки, ҳозирда «Греэн Ҳиллс Ресорт» дам олиш маскани ҳудудидаги барча дарахтларни асраб-авайлаш мақсадида дарахт тури ва ёши кўрсатилган ҳолда «Ўрмон хўжалиги» томонидан рўйхатга олинмоқда. Пиёдалар йўлакларини ётқизишда имкон қадар экоталабларга риоя қилинди, дарахтлар ва атроф-муҳитга зарар етказилмади.

    Меҳмонлар учун турар жой яратишда экологик тоза талаблар бажарилди. Шундай қилиб, ҳудудда жойлашган ёғоч уйлар экологик ёғоч уй-жой ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи брендлардан бири бўлган Финляндия компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва етказиб берилган.

    Шундай қилиб «Греэн Ҳиллс Ресорт» бу йўналишдаги дастлабки босқичлардан бири бўлиб, дам олиш масканида 95 та янги иш ўрни ташкил қилинди. Шундан 60 та иш ўрнига ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, жумладан, аёллар ва ёшлар олинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳалар маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates