Бўстонлиқда замонавий киношаҳар ташкил этилади

    Маданият 4 январ 2022 1221

    Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида вазифалар белгиланган.

    Хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий киношаҳар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Лойиҳада 2022 йилнинг сентябрига қадар киношаҳарларни ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича хорижий мутахассислар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда жаҳон тажрибасини ўрганиш ва натижалари бўйича киношаҳар концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.