Бўстонлиққа дам олиш учун келган сайёҳнинг йўқолган буюмлари ўзига қайтарилди

    Жорий йилнинг 25 апрель куни Қозоғистон Республикаси фуқароси Мирас Иманжанов «102» рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қолдирган.

    У мурожаатида 24 апрель куни Ўзбекистон Республикасига дам олиш мақсадида турист сифатида келганлигини ва соат тахминан 18:00 да Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига «Ғишт-кўприк» божхона пости орқали келиб, божхона постидан ўтган вақтида ўзига тегишли сумкаси ва унинг ичида бўлган буюмларини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотиб қўйганлигини маълум қилиб, ушбу йўқотган буюмларини топишда амалий ёрдам сўрайди.

    Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида, М.Иманжановга тегишли бўлган сумка ва унинг ичида бўлган буюмлар шу куннинг ўзида Тошкент туманида жойлашган «Ғишт-кўприк» божхона пости ҳудудидан топилиб, эгасига қайтарилди.

    Мазкур ҳолатда жиноят таркиби йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-модда 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Аввалроқ, ХТТБ ходимлари хитойлик меҳмоннинг «Амирсой»да йўқотилган телефони 3 соатда ўзига қайтаргани ҳақида хабар берилган эди.

    Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати