Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми бошланди

    Долзарб 30 июн 2021 687

    30 июнь – Ёшлар куни. Янги Ўзбекистонда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш ёш авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган байрам.

    Бундан роппа-роса тўрт йил муқаддам 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар ҳаракати қурултойида қатнашиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилишни таклиф этган эди. Шундан буён ушбу сана юртимизда катта байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.

    Ёшлар куни муносабати билан жорий йилда Тошкент Ботаника боғида «Учинчи Ренессанс бунёдкорлари» шиори остида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми ташкил этилди.

    Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев форум ишида қатнашиш учун Ботаника боғига ташриф буюрди.

    Давлатимиз раҳбари дастлаб боғда ташкил этилган интеллектуал ва ижодий ҳудудлар фаолияти билан танишди. Бу ерда ўз ишланма ва ғояларини намойиш этаётган иқтидорли талаба-ёшлар билан суҳбатлашди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates