Ботир Хусанбоев: тадбиркорлик асоси – билим

    Бизнес 30 сентябр 2022 933

    Шунинг учун ҳам, тадбиркорликда ҳар қанча муваффақиятга эришсам ҳам, ҳамиша билим олиш ва изланишдаман.

    - Мен учун муваффақиятли тадбиркорлик асоси бу, кучли билимдир. Шунинг учун ҳам, тадбиркорликда ҳар қанча муваффақиятга эришсам ҳам, ҳамиша билим олиш ва изланишдаман, - дейди Ботир Ҳусанбоев.

    Ўзим 1993 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилганман. 2009 йил Александр Сергеевич Пушкин номидаги 10 мактабни битиргач, Компьютер технологиялари бўйича академик лицейида таҳсил олдим. Сўнг, 2012 йил Ҳиндистоннинг Махараштра штати, Пуна шаҳридаги “Pune University”га ўқишга кирдим. Бу олийгоҳнинг Ҳиндистонда нуфузи баланд бўлиб, у ерда тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Мазкур олийгоҳда 2 йил давомида бизнес йўналиши бўйича оффлайн, яъни анъанавий, бир йил давомида эса онлайн ўқидим.

    Ўзбекистонга қайтгач, 2015 йил Молия институтининг “Менежмент” факультетига ўқишга кирдим ва бу институтни ҳам тугатгач, 2018-2020 йилларда Менежмент йўналишида Магистратурани ҳам муваффақиятли тамомладим. Тадбиркорликка ёшликдан қизиққанлигим туфайли, билимларимни мустаҳкамлаб олгач, бизнесдаги илк қадамларимни 2017 йил “Киборг Спортивная Арена” деб номланган Компьютер клубига асос солишдан бошладим.

    Маълум бир вақт мазкур компьютер клубини муваффақиятли юргазиб, фаолиятни ривожлантириб олгач, эътиборимни кафелар тизимига қаратдим. Бу тизимни ҳам яхшилаб ўрганиб чиқиб, Туркча музқаймоқ тайёрлаб сотиладиган Турк кафеси ҳам очдим. Ўзи мени одатим шундай, бизнеснинг бирор йўналишига маблағ тикишни истасам, аввал ўша тизимни синчиклаб пухта ўрганиб чиқаман. Бу сафар ҳам шундай йўл тутдим.

    Сўнг, 2018 йил “Catering” тизимига қизиқиб, унга эътибор қаратдим. Бир неча йил “Catering” билан шуғуллангач, 2021 йилдан “Premier Hall” кинотеатрини “Yulduz Cinema” номи билан ребрендинг қилиб, ҳозирда мазкур кинотеатрни муваффақиятли равишда юритиб келмоқдаман. Келгуси йил Самарқандда бу кинотеатрнинг катта филиалини очиш ҳаракатидаман. Қолаверса, 2025 йилгача Ўзбекистон бўйлаб “Yulduz Cinema” кинотеатрининг 5 та филиалини очишни режалаштирганман. Ҳозирда “Yulduz Cinema” кинотеатри ёнида шинам оилавий ресторан ҳам қуриш ниятидаман. Шунингдек, тадбиркор сифатида LED монитор ташқи реклама конструкцияси билан ҳам шуғулланиб, шаҳар бўйлаб LED мониторларига ҳам эгаман.

    Мен ҳамиша муваффақиятли бизнес, бу омад ва меҳнатдан ташкил топади, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам, бизнес йўналишида янгиликлар яратиш, ҳамда изланишга кўп вақт сарфлайман.

    Шунингдек, шахсий қизиқишларимга келсак, бизнесдан ташқари, спортга ҳам жуда қизиқаман. 8 йил давомида сузиш билан шуғулланганман ва сув спорти бўйича спорт мастериман. Бундан ташқари, футбол билан мунтазам шуғулланиб, ҳафтасига 4 марта футбол ўйнайман. «Медийный лига»да иштирок этадиган футбол командамнинг номи “IRUN”. Хорижий футбол командаларидан эса, энг севимлиси “Челси” (Chelsea F.C.) Шунингдек, катта теннисга ҳам жуда қизиқаман ва ҳафтасига 2 марта “iTec” теннис клубида теннис билан шуғулланаман. Бизнес ва билим олишдан ташқари, шунча шахсий қизиқишларимга ҳам улгура олишимнинг сабаби, вақтни тўғри тақсимлайман. “Yulduz Cinema” кинотеатри эгаси сифатида, кино оламига ҳам қизиқаман. Ўзим ҳужжатли, автобиографик ва жангари жанрдаги фильмларни кўришни маъқул кўраман. Энг ёқтирган фильмим “Элвис” фильмидир.

    Тадбиркор сифатида энг катта орзуим, келажакда бизнес йўналишида ўзига хос янгиликлар, муваффақиятли халқаро лойиҳаларни амалга оширишдир! Ҳозирги кунда ўз билимларимни янада мустаҳкамлаш ниятида Римдаги Sapienza University нинг магистратурасида таҳсил оляпман. Бу ерда бир йил давомида таҳсил олиб, юртга қайтаман ва билимларимни амалиётда мустаҳкамлаш, ҳамда юртимиз ривожига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates