Боёвутда уч эгиз фарзанд дунёга келди

    Сирдарё вилояти Боёвут тумани Дўстлик маҳалласида Мансуровлар оиласида бир йўла уч эгизак фарзандлар дунёга келди.

    Бугун дунёнинг юзини кўрган чақалоқларнинг 1 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз. Туман тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотларига қараганда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Шунга қарамай улар маълум вақт тиббий назорат остида бўлади. Оиласига эса моддий ёрдам кўрсатилди.

    Бир мурғак жонни соғлом қилиб униб-ўстириш қанчалик масъулиятли бўлса, эгиз фарзанд ота-онаси учун бу янада кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо, халқимизда шундай нақл бор: Бир болага етти маҳалла ота-она. Шундай экан фарзанд тарбияси ва ва уни вояга етказишда барча бир-бирига елкадош.

    Хушхабар овоза бўлган куниёқ Туман ҳокими ташаббуси билан бир гуруҳ масъуллар «қаҳрамон» она ҳолидан хабар олиб, оила аъзоларини самимий табрикладилар. Шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    Бу каби ҳолат Боёвут туманида яқин 20 йил ичида қайд этилмаган эди, бу юртимизнинг 30 йиллик шодиёнаси арафасида ўзига хос совға бўлди, деб баҳо беради Боёвут тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates