Боёвутлик янги ер эгалари фермерлар бириктирилди

    Агросектор 23 феврал 2021 679

    Сирдарё вилоятида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишни мақсад қилган йигит-қизларга катта имкониятлар яратиляпти.

    Боёвут тумани ҳокимлиги расми

    Бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раҳбарлигида Боёвут туманидаги «Ёшлар дафтари» рўйхатига киритилган, деҳқончилик қилишни мақсад қилган 120 нафар ёшга ер майдонлари ажратилиб, сертификатлар топширилди.

    Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларидан жами 45 нафар,

    2-сектор ҳудудидан 25 нафар,

    3-сектор ҳудудидан 25 нафар ҳамда

    4-сектор ҳудудидан 25 нафар йигит-қизга унумдор ер майдонлари ажратиб берилди.

    Шунингдек, иштирокчилар учун томорқаларда фойдаланиш учун мўлжалланган техникалар, экиш учун турли хилдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва экинлари ҳамда минерал ўғитларнинг кўргазмаси ташкил этилди. Илғор фермерлар ёшларга бириктирилди. Эндиликда, тажрибали фермерлар ёшларнинг берилган ердан унумли фойдаланиши, агротехник тадбирларни бажаришида яқин маслаҳатчи ва кўмакчи бўладилар, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates