«Бойсун баҳори» халқаро фестивали тадбирлари бўлиб ўтди

    Маданият 10 май 2022 1837

    Бутун дунё фольклор жамоаларини ўзида бирлаштирган «Бойсун баҳори» халқаро фестивали тадбирлари бўлиб ўтди.

    Ўтмишдан бахшилар юрти сифатида шуҳрат топган Сурхондарёда ўтказилаётган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига 2002 йил асос солиниб, илк «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали ўтказилган. Унда мамлакатимиздаги фольклор жамоалари ўзларининг алоҳида дастурлари билан иштирок этган. 2004 йилда тўхтаб қолган очиқ осмон остидаги нафис санъат байрами 2017 йил қайта тикланди.

    Жорий йилда эса унга халқаро мақом бериб, ҳар йили эмас, икки йилда бир марта ўтказилишини белгиланди. Эндиликда «Бойсун баҳори» дунё халқларини қадимий гўшада ягона эзгу мақсад йўлида бирлаштирадиган сўлим баҳор байрамига айланди.

    7 майда Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Паданг кенгликларида бўлиб ўтаётган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва бир қатор расмийлар иштирок этди.

    Шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалда 30 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг юртимиздаги 150 нафардан ортиқ расмийлари қатнашди. Фестиваль очилишида бутун республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан ҳамда хориждан келган фольклор жамоалари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

    Эътиборлиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг бир гуруҳ аъзолари ҳам фестивалда ўз ижод намуналари билан қатнашишни бошлади. Уюшмаси аъзолари - рангтасвирчи рассомлар томонидан Бойсун табиати ва диққатга сазовор масканлар рангтасвири яратилади. Ушбу асарлар келгусида кўргазма учун музейларга беғараз тақдим этилади.

    Фестивалнинг бугунги кунида фольклор жамоалари ўртасида улар тайёрлаб келган дастурлар бўйича ўзига хос мусобақа бўлиб ўтаяпти. Ушбу мусобақа якунига кўра фольклор жамоалари ташкилотчилар томонидан тақдирланиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, фестиваль қатнашчилари бугун ўзбек миллий кураши ва улоқ кўпкари бўйича ўтказилаётган мусобақаларни ҳам бевосита кузатиш имкониятига эга бўлган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    6 майда бошланган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали 12 майга қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, ЮНEСКО 2008 йилда Бойсун туманини, 2021 йилда бахшичилик санъатимизни Инсоният номоддий-маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates