Қайд этилишича, шу йилнинг 8 июнь куни Сурхондарё вилоят экология бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ “М-25” кони жойлашган Кофрун шаҳарчасида водород сульфиди гази миқдорини назоратдан ўтказди.
Унда айтилишича, ўрганиш жараёнида Кофрундаги жами 5 та нуқтада соат 08:00 дан 11:00 гача турли ўлчов ускуналари орқали атмосфера ҳавосидаги водород сульфиди гази миқдори назорат қилинган.
Авария содир бўлган қудуқ атрофида (500 м), шарқий, ғарбий ва шимолий йўналишларда 1000 м дан 3000 м гача бўлган масофаларда ҳамда "Кофурун" қишлоғида (1500 м) олиб борилган ўлчов натижаларига кўра, барча нуқталарда водород сулфид даражаси меъёрдан ошмаган, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳозирда ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан атмосфера ҳавосини ўрганиш ва мониторинг қилиш ишлари ҳудудда доимий равишда олиб борилади.









