Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос қабул қилди.

    “Бразилиянинг янги тайинланган элчиси Сержио Родригес дос Сантос жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. — Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётган динамикасини муҳокама қилдик ҳамда географик узоқликка қарамай, мамлакатларимиз биргаликда самарали фойдаланиши мумкин бўлган кўплаб имкониятларни кўриб чиқдик.

    Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”.

    Бразилиянинг янги элчиси 57 ёшда. 1995 йилдан бери Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий муассасаларда масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

    Сержио Родригес дос Сантос 2022-2025 йилларда Бразилиянинг Тошкентдаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Родриго де Лима Баэна Соарес ўрнига тайинланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates