Брифинг: «Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар»

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар» мавзусида брифинг ташкил этилди. Унда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасадди ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Брифингда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг кесилишига мораторий жорий этилиши сабаблари, мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик ва фуқароларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган ноқонуний кесилаётган дарахтлар масаласи, шунингдек, бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

    – Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддати узайтирилиши ва дарахт ҳамда буталарни кесиш бўйича келиб тушган аризаларга рад жавоб берилиши натижасида ўтган икки ой давомида давлат ўрмон фонига кирмайдиган 8 мингдан зиёд шарқ чинори, эман, қрим қарағайи, чинорсимон заранг, элдор қарағайи, каштан, шумтол, туранғил ва бошқа 20 турдан ортиқ қимматли манзарали дарахтлар сақлаб қолинишига эришилди, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспектори Валижон Иброҳимов. – Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пойтахтимиздаги «Мовий гумбаз» истироҳат боғида «Истиқлол» мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов кенг жамоатчиликда қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган эди. ҳолатни ўрганиш юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ мазкур хиёбонда батафсил ўрганиш ишлари олиб бориб, ҳеч бир дарахт ноқонуний кесилмаслиги борасида ходимларга қатъий кўрсатма берди. Хиёбондаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates