Бу ҳафта осмонда сайёралар “паради”ни кузатиш мумкин

    Осмон очиқ бўлса, парадни Ернинг исталган нуқтасидан кўриш мумкин.

    НAСA астрономлари бу ҳафтада осмонда бешта сайёра тўпланиб, ўзига хос “парад”ни ҳосил қилиши ҳақида айтмоқда. Улар Ойга энг яқин жойлашган Меркурий, Юпитер, Венера, Уран ва Марс сайёраларидир, деб ёзмоқда AstroNews.ru.

    Олимларнинг айтишича, ушбу ҳодисани кўриш учун энг яхши кун — сешанба. Бироқ бошқа кунлари ҳам осмонни кузатиб, сайёраларнинг тўпланишига гувоҳ бўлиш мумкин.

    Бунинг учун қуёш ботгандан кейин ғарбий уфққа қараш керак бўлади, — дейди НAСA астрономи Билл Кук. — Сайёралар уфқдан тунги осмоннинг ярмигача чўзилади. Aммо кечикманг: Меркурий ва Юпитер қуёш ботганидан тахминан ярим соат ўтгач, уфқ остида тезда ғойиб бўлади. Осмон очиқ бўлса, парадни Ернинг исталган нуқтасидан кўриш мумкин. Сизга дурбин керак бўлиши мумкин. Юпитер, Венера ва Марсни кўриш жуда осон, чунки улар жуда ёрқин. Венера осмондаги энг ёрқин жисмлардан бири бўлади ва Марс Ойнинг ёнида ўтириб, қизғиш нур чиқаради. Меркурий ва Уранни аниқлаш қийинроқ, чунки улар хирароқ. Бу одатда кўринмайдиган Уранни кўриш учун камдан-кам имконият. Венера тепасида унинг яшил порлашига эътибор беринг.

    Маълум бўлишича, осмонда вақти-вақти билан турли хил сайёралар гуруҳлари саф тортади. Ўтган ёзда ҳам бешта сайёралар паради бўлиб ўтган. Жорий йилнинг июнь ойида эса сал бошқачароқ таркибга эга яна бири бўлади.

    Лазиза ЭРМАТОВА тайёрлади.