Бу ҳафтада ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

    Шу йилнинг 22-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    Ўзгидромет хабарига кўра, ҳаво ҳарорати асосан кечалари 12-17 даража, кундуз кунлари 24-29 даража атрофида бўлади.

    22-23 сентябрь ва 26 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    24 ва 26 сентябрда республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

    Ҳарорат асосан кечалари +13...+16 даража, кундузи 22-23 сентябрда +24...+27 даража, 24-26 сентябрда +27...+29 даража бўлади.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates