Бу инсонларнинг ҳар бири том маънода қаҳрамон

    Ҳукумат 9 май 2021 2542

    9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғида давлат раҳбари иштирокида маросим бўлиб ўтмоқда.

    Шавкат Мирзиёев улуғ айём кунларида уруш ва меҳнат фахрийлари билан кўришиб турганидан мамнун эканини билдириб, барчани фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қутлади.

    - Олти йил давом этган бу қонли урушда ўша пайтда мавжуд 73 та давлатдан 62 таси, Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи иштирок этган. Европа, Осиё ва Африка қитъаларидаги 40 та давлатни бевосита қамраб олган урушда 110 миллион киши сафарбар этилган. 70 миллион киши ҳалок бўлган, бу ҳар қандай одамни ларзага солади, деди Президент.

    1941 йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллион 800 мингни ташкил этган. Қарийб 2 миллион фуқаро фронтга кетган. Бу инсонларнинг ҳар бири том маънода қаҳрамон. 500 минг ватандошимиз эса уруш ўчоқларида ҳалок бўлди.

    Давлатимиз раҳбари бу даҳшатли қирғинда матонат кўрсатган юртдошларимизни қайғу билан эсга оламиз, деди.

    - Бу йўқотишларни ҳеч қандай рақам, сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бу 500 минг фожеа дегани. Умр йўлдошидан ажралган минг-минглаб аёллар, ота-онасидан жудо бўлган миллионлаб болалар дегани. Булар йиллар ўтса-да хақ қалбидан битмаган ва битмайдиган ярадир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates