Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Вазир Самарқандда Иордания Подшоҳининг давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини гапириб берди.
«Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари туфайли охирги йилларда Ўзбекистон IT-хабга айланиб бормоқда, рақамли трансформация жараёни кечмоқда. 2017 йилда хорижий капитал иштирокидаги компаниялар атиги 4 та бўлган бўлса, ҳозир ҳар ойда 30 тадан ортиқ хорижий компания IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтмоқда. Жорий йилда икки иорданиялик компания ҳам резидентликка кирди. Бу янгиликдан сўнг, Иордания раҳбарияти ҳам келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади», – деди Шерзод Шерматов.








