Бу йил октябрь ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Яшил сайёра 5 октябр 2021 2235

    Ушбу йилнинг октябрь ойи кескин совуқдан бошланди. Ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудининг Марказий қисмидан келган совуқ ҳаво массаси ҳаво ҳароратини бирданига 10-12° га пасайтирди. Кечалари термометр устуни 3-6° гача пасайди, Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларида эса биринчи кузги совуқ кузатилди. Кундуз кунги ҳарорат 15-18° дан ошмади.

    Шу ҳафтанинг охиригача Россиянинг Европа қисми устида жойлашган кенг кўламли совуқ антитциклоннинг жанубий чеккаси таъсири сақланиб туради. Ўзбекистонда паст ҳарорат фонида ҳарорат бироз ўзгариб туриши кутилмоқда.

    Булутли ва ёғингарчиликли об-ҳавода кундуз кунлари ҳарорат 13-16° гача пасаяди, ҳаво очиқ бўлганда эса 19-22° гача кўтарилади. Кечалари ҳарорат 5-10° илиқ атрофида бўлади. Биринчи ўн кунликнинг охиригача ўртача ҳаво ҳарорати ушбу давр учун меъёрий қийматлардан 2-4° га паст бўлади.

    5 октабрда Ўзбекистоннинг шимолида, 6 ва 8-9 октабрда республиканинг марказий ҳудудларида ва Фарғона водийсида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғиши кутилмоқда. 6-9 октабрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жадаллиги кучли бўлган ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Ушбу кунларда тезлиги бироздан ўртачагача бўлган асосан шарқий йўналишдаги шамол эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучаяди.

    Сўнг, октабр ойининг охиригача ҳарорат ўзгариб туриши кутилмоқда – энг иссиқ кунларда ҳарорат 22-27° илиққача кўтарилади, энг совуқ кунларда ҳарорат 13-18° гача пасаяди. Кечалари ҳарорат 5-10° илиқдан 0-5° илиқгача ўзгариб туради. Учинчи ўн кунликда баъзи жойларда 1° совуққача бўлиши мумкин. Умуман октабр ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5° га паст бўлиши кутилмоқда.

    Иқлимий меъёрларга асосан, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари бўйича октабр ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда 5 кундан 7 кунгача ёғингарчилик бўлади. Октабр ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, аммо кескин совуқ бўлишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин. Охирги марта 2018 йилнинг октабр ойида Тошкентда ёмғир қорга айланиши кузатилган.

    Кечалари ҳаво ҳароратининг ўртача кўп йиллик қийматлари 6-11° ни ташкил этади, камдан кам ҳолларда октабр ойида, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

    Октабр ойида ҳаво ҳарорати одатда 23-28° илиқдан 10-15° илиқгача ўзгариб туради.

    Албатта, табиат ўз тузатишларини киритади ва баъзида ҳароратнинг ҳақиқий қийматлари ёки ёғингарчилик миқдори кўп йиллик давр учун ўртача қийматлардан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

    Масалан, Тошкентда бутун бир асрдан кўпроқ метеорологик кузатувлар тарихида, айрим йилларда октябрь ойида максимал ҳаво ҳарорати қийматлари 33-36° га етган. Октабр ойи ҳароратининг мутлоқ максимуми 37,5° ни ташкил этади, бундай ҳарорат 1941 йилда кузатилган.

    Октабр ойида Тошкент учун минимал ҳарорат бўйича рекорд 11,2° совуқни ташкил этади, лекин бу анча олдин ўтган асрнинг бошларида бўлган эди. Охирги 20 йилда Тошкентда минимал ҳарорат 1-2° совуқдан пастга тушмади.

    2015 йилнинг октябрь ойида Тошкентда октабр ойининг 3,5 ёғингарчилик миқдори ёғди, бунда бир кунда бир ойлик меъёр (25 мм) кузатилган. Бу охирги 20 йил ичидаги энг ёғингарчилик кўп бўлган октябрь ойидир.

    Аммо ўтган йилнинг октабр ойида Тошкентда умуман ёғингарчилик бўлмаган.

    Бундай қизиқарли маълумотларни метеорологик кузатувлар йилномасини ўрганиш орқали аниқлаш мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates