Бу йил робототехника бўйича халқаро мусобақа онлайн ўтказилади

    Кейинги авлод 20 октябр 2020 656

    Аввал хабар қилинганидек, 3-8 ноябрь кунлари «InnoWeek» инновацион ҳафталиги ўтказилади. Мазкур ҳафталик доирасида ёшлар ўртасидаги Robotics Challenge IRC мусобақасининг навбатдаги беллашувлари ҳам бўлиб ўтади.

    Робототехника бўйича ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур мусобақа пандемия муносабати билан илк бора онлайн ташкил этилади.

    Мусобақа доирасида турли хил йўналишларда инновацион лойиҳалар тақдимоти, тренинглар, халқаро робототехника мусобақалари онлайн тарзда бўлиб ўтади.

    Мусобақада иштирок этиш истагида бўлган ёшларнинг аризалари www.robochallenge.uz расмий сайти орқали қабул қилинади. Бу ерда иштирокчилар уларга қўйиладиган талаблар билан атрофлича танишишлари мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    International Robotics Challenge IRC онлайн мусобақаси 4 йўналишда ўтказилади:

    - Фалакдан нарвон - Stairway from Heaven (8-12 ёш)

    - Мўри - Chimney (13-16 ёш)

    - Келажакни қуриш - Build the Future (8-14 ёш), (14-30 ёш)

    - Роботлар оламига саёҳат - Journey to the world of robotics

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates