Бугун – 22 июль куни олий таълим муассасаларига онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

    Таълим 22 июл 2021 7578

    2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, бугун соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

    Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиши, ўз маълумотларини ўзгартириши ва тест синови учун тўловни амалга ошириши (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

    Давлат тест маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, (2021 йил 21 июль 18:00 ҳолатига) жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 924 788 нафар.
    Таълим шакллари бўйича:

    Кундузги таълим шакли – 472 978 нафар;

    Сиртқи таълим шакли – 420 020 нафар;

    Кечки таълим шакли – 31 790 нафар.

    Тиллар кесимида:

    Ўзбек тили – 784 619 нафар;
    Рус тили – 106 979 нафар;
    Қорақалпоқ тили – 30 332 нафар;
    Бошқа тиллар – 2 858 нафар.

    Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

    Ўзбекистон миллий университети – 31 979 нафар;
    Жиззах давлат педагогика институти – 29 543 нафар;
    Урганч давлат университети – 29 476 нафар;
    Тошкент давлат педагогика университети – 29 132 нафар;
    Наманган давлат университети – 28 434 нафар.