Yoola компаниия президенти Эял Баумел ҳақида

    Бўш вақтда 23 июн 2020 3144

    2016 йилда Эял Баумел контент ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш, тарқатиш, лицензиялаш, реклама қилиш ва монетизация қилиш учун контент яратувчилар билан ҳамкорлик қилувчи Yoola компаниясининг бош директори бўлди.

    Бу унинг каръерасидаги муҳим қадам эди. Yoola даги видеолар ҳар ойда 10 миллиарддан ортиқ кўрилади, 1,8 миллиарддан ортиқ обуначига эга ва уларнинг ҳар бирида бир миллиондан кўпроқ обуначи бўлган 300 та YouTube ижодкорлари ва каналларини бошқаради. Эял Баумел Yoola даги фаолияти давомида компаниянинг контент глобаллашуви ва жойлашуви, франчайзинг ривожланиши ва кўп платформали тарқатиш бўйича кенгашига раҳбарлик қилиб, компания ривожига фаол ҳисса қўшиб келмоқда.

    Эял Баумелнинг таъкидлашича, Yoola компаниясида блогосферада содир бўлаётган барча янгиликларни кузатиб борадиган махсус жамоа бўлиб, улар доимий равишда YouTube каналлари ва таҳлилларини кузатиб борадилар. Агар қизиқарли видео тақдим этган истеъдодли бирор ёш видеоблогерни сезишса, улар билан ўзлари боғланишади ва ўз хизматларини таклиф этишади. Бундан ташқари, ҳар ойда Yoola тармоғига қўшилиш учун 2 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушади. Аммо, кўп ҳолларда уларнинг 90-95 фоиз рад этилади. Бунинг сабаби, мурожаат қилаётганлар орасидан жиддий равишда энг истеъдодлиларини танлаш керак.

    Эял Баумел ҳозирги кунда YouTube ҳам, Yoola ҳам энг талабгир ва катта аудитория эътиборини жалб этаётган категориялар, бу болалар контенти, ўйинлар, ҳамда мусиқа эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, унинг фикрича, ҳаётий турмуш тарзи ва гўзалликка оид видеоларга ҳам талаб катта. Ҳозирда асосан, узоқроқ муддатли, яъни дақиқаси кўп видеолар трендда! Улар видеоблогерларга кўпроқ фойда олиб келади. Чунки, битта видеога, бир вақтнинг ўзида бир неча реклама жойланиши мумкин бўлади. Аммо, видеонинг қанчалик қизиқарли эканлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Чунки, баъзида бир киши томонидан iPhone телефонида олинган видео 5 миллион марта кўрилиши, 20 киши меҳнат қилиб, махсус техникалар ёрдамида олинган видео атиги 50 минг марта кўрилиши ҳам мумкин.

    Эял Баумелнинг фикрича, яна бир қизиқарли тенденция мавжуд. Кўплаб видеоблогерлар контент яратиш учун имкон қадар содда ёндошадилар. Баъзилари шунчаки, кроватда ётиб олиб, ёки бирор ерда ўтириб, обуначилари билан қизиқарли мавзуларда суҳбатлашишади. Улардан айримлари пардоз ҳам қилишмаган. Бу обуначилар учун жуда самимий, худди уларнинг дўстларидек туюлади. Яъни, бир тарафдан профессионал съёмка ва мураккаб тенденциялар мавжуд, иккинчи тарафдан эса, ўз ҳаёти ҳақида оддий ҳикоя қилувчи тенденция бор. Қай бирини танлаш, видеоблогернинг ўз ихтиёрида, аммо, ўша тенденция Эял Баумел бошчилигидаги Yoola жамоаси эътиборини торта олсагина, Yoola билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкин бўлади. Чунки, Эял Баумел ўзининг иши давомида истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаши, ҳамда ижтиомий медия платформаларида шаффофликни яхшилаш тарафдори сифатида танилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates