Бугун ота-боболаримизнинг руҳлари ҳам шод бўлса, не тонг!

    Фикр 23 сентябр 2020 919

    Давлатимиз раҳбарининг энг нуфузли халқаро анжуманда ўзбек тилида маъруза қилиши ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига муносиб туҳфа бўлади, иншааллоҳ.

    Ўзбек тилида сўзланган нутқнинг жаранги, оҳанг ва жозибаси ҳар бир ватандошимизга ғурур ва ифтихор туйғусини бериши шубҳасиз.

    Туркиянинг нуфузли нашрларидан бири “Cumhuriyet” газетасида “Ўзбек тили БМТда. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон янги марраларга интилмоқда...” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола муаллифи Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида бутун дунё афкор оммаси ҳузурида биринчи марта Алишер Навоий тилида нуқт сўзлашини тарихий қувончли воқеа сифатида эътироф этгани ҳам бежиз эмас.

    Мақолада Ўзбекистон Марказий Осиёдаги туркий тилли давлатлар орасида энг кўп нуфусга эга давлат экани, мамлакат аҳолиси асосан ўзбеклардан иборатлиги, қўшни давлатларда ҳам кўп сонли ўзбеклар яшаши қайд этилган. Мамлакатимизда бошқарув тизими янгиланаётгани, қўшни ва минтақадаги давлатлар билан ишончли ҳамкорликка интилишлари диққатга сазоворлиги эътироф этилган.

    Бугун Президентимизнинг маърузаси илк бор ўзбек тилида дунё бўйлаб жаранглайди. ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали миллиардлаб инсонлар томоша қилади, тинглайди. Биз учун бундан ортиқ бахт, қувонч йўқ! Бу тарихий воқеа она тилимизга бўлган чексиз ҳурмат, миллийлигимизни, ўзлигимизни қадрлашга бўлган эҳтиром белгисидир.

    Бугун ота-боболаримизнинг руҳлари ҳам шод бўлса, не тонг!

    Турсиной МУРАТОВА,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates