​Бугун ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов 50 ёшга тўлди

    Спорт 17 сентябр 2020 1319

    Бугун ўзбек футболининг тирик афсонаси, ишқибозлар ҳамда спорт журналистлари ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчилари учлигидан жой олган маэстро, ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони, XII Осиё ўйинлари ғолиби Миржалол Қосимов 50 ёшга тўлди.

    Миржалол Қосимов футбол сирларини “Чиғатой”даги футбол маҳорати мактабида, моҳир мураббий Юрий Госпадарчук қўл остида ўзлаштирди. Ёшлигиданоқ майдонни яхши кўра олиши, етакчилик хусусиятига эга эканлиги, жарима ва бурчак тўпларини моҳир ижро этиши билан у мутахассислар назарига тушди. Натижада уни собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига жалб қилишди. У бу жамоа сафида Европа, кейинчалик жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

    Ўша пайтларда Ўзбекистоннинг бош жамоаси ҳисобланган “Пахтакор”даги дебьютини анча эрта – 17 ёшидаёқ нишонлади. Қаҳрамонимиз қисқа муддат ичида таркибида Андрей Пятницкий, Василий Постнов, Мустафо Билолов, Марат Кабаев, Олег Синелобов сингари моҳир футболчилар жамланган жамоада йўқолиб қолмади, аксинча асосий таркибдан ўзининг муносиб ўрнини топди.

    1992 йилда Миржалол Қосимов маҳоратини янада ошириш мақсадида Россияга йўл олди ва Владикавказнинг “Спартак-Алания” жамоаси сафида Россия чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. 1995 йилда эса айнан Миржалолнинг саъй-ҳаракатлари натижасида владикавказликлар Россия чемпионлигини ҳам қўлга киритишди.

    Қаҳрамонимиз фаолияти давомида “Пахтакор” жамоаси таркибида 3 бора Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, яна 4 маротаба мамлакатимизнинг “Энг яхши футболчиси”, деган шарафли номларга сазовор бўлди.

    М.Қосимов мураббий сифатида ҳам ўзбек футбол мактабининг ўзига хос қирраларини кашф этиб, янгидан-янги иқтидорли футболчиларни тарбиялаб келмоқда. Тренер сифатида у “Бунёдкор” жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида 3 мартадан зафар қучди.

    Миржалол Қўшоқовичнинг мамлакатимизда миллионлар ўйини саналмиш футболни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этиб келинмоқда. У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони, “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, “Фидокорона хизматлари учун” ҳамда “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кенг спорт жамоатчилиги номидан Миржалол Қўшоқович Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади ва келгуси фаолиятида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
    Матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates