Бугун Тожикистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда

    Долзарб 11 октябр 2020 595

    Якшанба куни Тожикистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда, давлат раҳбари лавозимига 5 нафар киши ўз номзодини қўйган.

    Сайлов варақаларига Коммунистик партиядан Мираж Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдухалим Абдуғаффор, Аграр партиядан Рустам Латифизода, Халқ демократик партиясидан амалдаги Президент Эмомали Раҳмон, Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзоданинг исм-шарифлари киритилган, дея хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

    Президент яширин овоз бериш йўли билан 7 йилга сайланади. Агар сайловда 50 фоиздан ортиқ сайловчи қатнашса, сайлов ҳақиқий, деб ҳисобланади. Овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини тўплаган номзод сайланган, деб ҳисобланади.

    Сайловни Тожикистон сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ ва қатор мамлакатларнинг 122 нафар вакили кузатади.

    Ўзбекистондан келган халқаро кузатувчилар гуруҳига мамлакатимиз Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов раҳбарлик қилмоқда.

    6 август куни бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси олтинчи чақириқ Мажлиси Оли иккала палатаси қўшма йиғилишида давлат раҳбари сайловини 2020 йил 11 октябрь куни ўтказиш белгиланган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates