Бугун тўрт туманнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    Пойтахтимизнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ва электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши сабабли бугун соат 10:00дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Хусуссан, Яшнобод туманида:

    -2-Толариқ ва Бунёдкор кўчаларида газ босими пасаяди;

    -Фарғона ва ЎзБУМ кўчаларидаги 6 та кўп қаватли уйлардаги 160 та;

    -Фарғона йўли кўчасидаги 20 та;

    -ЎзБУМ кўчаси 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 100 та;

    -“Ассалом соҳил” мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 620 та;

    -“Обод макон” МФЙдаги 21 та кўп қаватли уйлардаги 1 100 та;

    -“А.Яссавий”, “Бойсун”, “Маърифат”, “Ширинобод” МФЙлари ҳудудидаги 3 500 та аҳоли;

    -Баку кўчасида шиша цехи, “Жўрабек” МФЙ ҳудудидаги иссиқхоналарда.

    Миробод туманида:

    -“Файзобод”, ва “Оқ Уй” МФЙларидаги жами 1 300 та уй хўжаликларида;

    -Юқорида кўрсатилган МФЙлар ҳудудидаги 56 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари;

    -“Файзиобод” МФЙ ҳудудидаги музқаймоқ цехи, қоғоз ишлаб чиқариш цехи, “Гофра продакшн”, “Рута” оилавий корхонаси;

    -Файзиобод ЙПХ биноси, Марҳабо меҳмонхонаси;

    -Маиший хизмат кўрсатиш 2 та, Темир йўл омборхонаси, Божхона омборхонаси;

    -“Оқ уй” МФЙ, Отчопар кўчасидаги газ қуйиш шохобчаси — АГНКС, 2 та новвойхона,

    -“Қўйлиқ Ота” МФЙдаги жами 300 та уй хўжаликларида ҳамда 10 та улгуржи истеъмолчиларда.

    Бектемир туманида:

    -“Нурафшон” МФЙдаги жами 70 та уй хўжаликларида.

    Учтепа туманида:

    -“Фозилтепа” МФЙдаги жами 220 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

    Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.