“Bukhara City”да қурилиш ишлари давом этмоқда

    Урбанизация 19 ноябр 2020 3072

    Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган 83 гектар майдонда жами 73 та лотдан иборат “Bukhara City” лойиҳасини амалга оширишга киришилган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 550 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 24,9 гектарда 34 та лотдан иборат турар жой, 6,6 гектардан иборат 12 та лотда меҳмонхона, 3,05 гектардан иборат 7 та лотда банк ва офис бинолари, 1,7 гектардан иборат 5 та лотда таълим муассасалари, 5.3 гектарда спорт комплекси, тиббиёт клиникаси, ва бошқа турдаги ижтимоий объектлар жойлаштирилган. Лойиҳанинг яна бир эътиборли жиҳати, Бухорода илк бор 1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспомарказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам айнан ушбу ҳудудда қурилиши кўзда тутилган.

    Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилар ҳамроҳлигида бугун, 19 ноябрь куни “Bukhara City” дирекциясига ташриф буюрди.

    Дастлаб Ботир Зарипов мажмуа ҳудудида барпо этилиши кўзда тутилган IT-парк лойиҳаси билан танишди. IT-парк 12 ва 9 қаватдан қаватдан иборат бўлади. Уни 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

    Маълумки, бу йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинган. 8 июнь куни Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда ҳудудларда соҳа ривожига шароит яратиш, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида Тошкентдаги IT-парк филиалларини ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

    Вилоят раҳбарига Бухорода ёшларни ахборот технологияларига ўқитиш ва шу соҳада бандлигини таъминлаш режаси тўғрисида маълумот берилди. IT-паркда ахборот технологиялари бўйича мутахассислар қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, таълим, туризм, маданият, қурилиш ва транспорт каби соҳаларда турли истиқболли лойиҳалар устида иш олиб боради. Шунингдек, рақамли технологиялар ўқув маскани, коворкинг маркази, ўқув ва киберспорт хоналарида ёшлар малакаси оширилади.

    Шунингдек, вилоят раҳбари инновацион лойиҳа доирасидаги "Karvon Shopping Centre" савдо мажмуаси биносининг сўнгги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, лойиҳанинг ўз вақтида ва мукаммал даражада якунланиши бўйича зарурий таклиф ва тавсиялар берди.

    Америкалик инвесторлар ва маҳаллий ташаббускор тадбиркорлар томонидан барпо этилаётган йирик мажмуа энг сўнгги замон талабларига мос равишда ташкил этилмоқда. Мазкур савдо мажмуаси 1 минг 717 та халқаро брендлар ва ҳунармандлар учун савдо дўконлари, 36 та умумий овқатланиш, шунингдек, 100 дан ортиқ маиший ва техник хизмат кўрсатувчи шахобчалари, авиа ва темир йўл кассалари, банк филиаллари, кўнгилочар ва ахборот марказларини ўз ичига олади.

    Умумий қиймати 50 млн долларни ташкил этадиган мазкур объект, вилоят иқтисодиёти ўсишида муҳим аҳамият касб этиб, кўплаб тадбиркорларимиз учун қулай имкониятлар яратилиши ва маблағлар легаллаштирилишига замин яратади. Қолаверса, ушбу объект фаолияти йўлга қўйилгач, келгусида 6 минг 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

    Шу қаторда вилоят ҳокими хорижий инвесторлар билан ўзаро манфаатли келишувга эришишда илғор чет давлатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, бунда алоҳида “showroom”лар ташкил этиш ва дипломатик музокараларни юқори савияда ташкиллаштириш юзасидан зарур кўрсатма ҳамда топшириқларни берди.

    Шуни мажмуада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда кенг муҳокама қилинди.

    Хусусан, “Bukhara city” мажмуаси ҳудудида мавжуд бино ва иншоотларни бошқа ҳудудларга кўчириш бўйича мулкдорлар билан олиб борилаётган музокаралар, мавжуд муаммолар, қурилиш участкаларини тайёрлаш, янги лойиҳаларга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, танланган инвесторлар томонидан лойиҳа-қурилиш ишларини тизимли ва самарали ташкил этилишига доир ишлар кўриб чиқилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates