Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланди

    Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи веб-сайтлар юзасидан доимий мониторинг олиб борилмоқда.

    Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича Тегишли назорат органига маълумотлар киритилиб, шундан 70 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

    Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида«ги Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, Қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates