Булунғурда форель балиғи етиштирилади

    Умумий қиймати 30 миллиард 240 миллион сўмлик бўлган йирик лойиҳа тўла қувват билан иш бошлайди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 августдаги ”Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори балиқ маҳсулотини саноат усулида етиштириш, қайта ишлашда тармоқ корхоналари учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Унга кўра, балиқ маҳсулоти етиштириш билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув истеъмоли учун тўланадиган солиқ турларида имтиёзлар берилмоқда. Кўрилаётган тадбирлар боис, бозорларимизда балиқ маҳсулотларининг тури кўпайиб, нархи арзонлашмоқда.

    Масалан, Булунғур туманидаги “Булунғур феникс сервис” МЧЖ томонидан Испаниянинг “Никами” фирмаси билан ҳамкорликда Зарафшон массивида форель балиқлари етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиха амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш мақсадида Испаниядан зарур асбоб-ускуналар келтириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Умумий қиймати 30 миллиард 240 миллион сўмлик бўлган ушбу лойиҳа тўла қувват билан иш бошлагач, 10 нафар маҳаллий ёшлар доимий иш билан таъминланиб, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates