"Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди"   

    Яшил сайёра 25 ноябр 2020 468

    11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ.

    Тошкентда дарахтларни ноқонуний кесишга оид ҳолатларнинг 10 таси ободонлаштириш бошқармалари ходимлари билан боғлиқ.

    Шу боис, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов, — «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди. Буни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар томонидан янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани айтилди.