Бундай ёндашув аввал бўлмаган

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов:

    Илк бор БМТ тарихида Президентимиз 2 та нарсани боғлаб туриб махсус резолюция қабул қилишни таклиф этяптилар - Барқарор тараққиёт мақсадлари ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентнинг ролини ошириш. Бундай ёндашув аввал бўлмаган.

    Мана шу таклифларга нисбатан хорижий экспертлар фикрини келтирмоқчиман. Масалан, Самарқанд форумида иштирок этган Юристлар халқаро кенгаши раиси Аниш Агарвала Президент Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташаббуслари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бутун Осиё минтақасида пешқадамлик қилмоқда деган фикрни айтди.

    БМТдан кейин иккиничи ўринда турадиган халқаро ташкилот — Парламентлараро иттифоқнинг бош котиби Мартин Чунгонг Президент Шавкат Мирзиёевни БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифини амалга ошишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates