Бунёдкорлик ишларига 71 миллион 365 минг доллар хорижий инвестиция киритилади

    Мамлакатимизда 24 феврал 2021 441

    2020 йилда Навоий вилоятида қурилиш материаллари йўналишида 83 та лойиҳа амалга оширилди.

    Натижада қурилиш материаллари саноатида кескин ўсиш кузатиляпти. Соҳага замонавий техника ва технологиялар жорий этиляпти, кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти, шу билан бирга янги қувватлар ишга тушириляпти, мавжудлари эса модернизация қилиняпти. Натижада, янги турдаги сифатли ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариляпти.

    Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилда Навоий вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида умумий қиймати 1 триллион 163 миллиард 778 миллион сўмлик 83 та лойиҳа оширилди ва натижада 1 647 та янги иш ўринлари яратилди.

    Эътиборлиси, ушбу бунёдкорлик ишларини амалга оширишга 71 миллион 365 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.