Бурса 2022 йилда Туркий давлатларнинг маданий пойтахти бўлади

    Айни пайтда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми доирасида турли даражадаги учрашувлар, маданий тадбирлар ва кўргазмалар бўлиб ўтмоқда.

    Бугун ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлисида Туркий дунё мамлакатларининг маданият пойтахти ўзгарди. Унга кўра, 2022 йилда Туркиянинг Бурса шаҳри Туркий тилли давлатларнинг маданий пойтахти мақомига эга бўлади.

    Халқаро туркий маданий ташкилоти ТУРКСОЙ томонидан ҳар йили аъзо давлатларнинг машҳур ва тарихий шаҳарларини «Туркий дунё маданияти пойтахти», деб эълон қилиш лойиҳаси мавжуд бўлиб, 2020–2021 йилларда Хива шаҳри мазкур мақомга лойиқ кўрилган. Кенгашнинг 38-мажлисида ушбу мақом Бурса шаҳрига берилди. Яъни 2022 йилда Туркиянинг Бурса шаҳри Турк дунёси маданият пойтахти бўлади. Шунингдек, 2023 йилда эса Озарбайжоннинг Шуша шаҳрига ушбу мақом берилади.

    Маълумот ўрнида, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ҳар бир «Туркий дунё маданияти пойтахти» деб танланган шаҳарда ташкилотга аъзо давлатларнинг санъати ва маданиятини очиб берувчи фотокўргазма ташкил этиш анъанасини йўлга қўйган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates