Қайд этилишича, мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медаль:
- -54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
- -67 кг: Озода Собиржонова
Бронза медаль:
- +73 кг: Светлана Осипова
Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади.