Мазкур фильм асосан, болалар учун мўлжалланган бўлиб, бош қаҳрамон Шапатилло исмли йигитнинг хаёлан ўйлаб топган Кучкент номли шаҳарда содир бўладиган қизиқарли саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Фильм учун махсус декорациялар қурилиб, замонавий графика дастурларидан фойдаланилади.
Сценарий муаллифлари Фуадбей Копадзе, Наримон Султонхўжаев, Любовь Авкельгина, иккинчи режиссёр Нодира Зуфарова, картина директори Миржамол Мирзаҳмедов, постановкачи оператор Диёрбек Адашов, постановкачи рассом Ҳусан Пўлатов, композитор Элдор Каюмов, либослар бўйича рассом Ҳилола Шер, гримёр Екатерина Серякова, декораторлар Илдар Мирсагатов, Баҳриддин Шамсутдинов.
“Бухгалтер Шапатилло” фильмида Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Лола Элтоева, Наримон Султонхўжаев, Шукрулло Исроиловлар рол ижро этишган.
Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойида тугалланиши, премьера эса декабрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.