Қайд этилишича, “Бухоро аэропорти“ чегара-божхона пости ходимлари ва Авиация хавфсизлиги ходимлари ҳамкорлигида сўнгги бир неча кун ичида амалга оширилган назорат тадбирларида 3 маротаба қонуний меъёридан ортиқча бўлган тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришга уриниш ҳолатлари фош этилди.
Уларда умумий оғирлиги 120 гр, қиймати эса, 115 млн сўм бўлган заргарлик буюмлари ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.
Маълумот учун: Жисмоний шахсларга божхона қонунчилигига кўра, декларацияда қайд этмаган ҳолда ва ҳеч қандай божхона тўловларисиз қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган товарларни (божсиз олиб кириш нормаларига кўра) юртимиз ҳудудига олиб киришларига рухсат этилади.
Эслатиб ўтамиз, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган заргарлик буюмларингизни олиб киришда декларацияни тўлдиринг ва божхона қоидаларига риоя қилинг. Акс ҳолда меъёрни бузиш божхона тўловлари ва маъмурий чораларни келтириб чиқариши мумкин.









