Бухоро аралаш жанг санъати турлари бўйича Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади

    Спорт 23 сентябр 2020 1437

    25 сентябрда аралаш жанг санъати турлари бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилади. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада 16-17 ёшли ўсмирлар, 18 ёш ва ундан катталар алоҳида категорияларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

    Мусобақада юртимизнинг барча вилоятлардан ўсмирлар 10 та вазн тоифасида ёшлар эса 9 та вазн тоифасида жами 200 нафардан зиёд спортчилар ўз маҳоратларини ҳакамлар назоратидан ўтказишади.

    Маълумот учун, шу йилнинг март ойида айнан ушбу ёшдаги спортчилар ўртасида илк маротаба тарихий Мамлакат чемпионати ташкил этилган бўлса, пандемия-карантин ҳолатлари сабаб ўтган 5 ой давомида ўсмирлар ва ёшлар онлайн тарзда машғулотлар ўтказилган ва ушбу машғулотларни тажрибали мураббийлар назорат қилиб борган. Мусобақада 19 та олтин, шунча кумуш ва 38 та бронза медаллари ўз эгаларига топширилади.

    Ўзбекистон кубоги мусобақасининг саралаш жанглари 25-26 сентябрь кунлари ва унинг ҳал қилувчи учрашувлари эса 27 сентябрга белгиланган, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates