Бухоро марказида янги IT-марказ ўз ишини бошлади

    Рақамлаштириш 24 июн 2020 2439

    Бухорода аҳолини IT-мутахассисликлар бўйича ўқитиш ва компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш учун замонавий инфратузилма билан жиҳозланган янги ИТ-марказ ишга туширилди.

    Бухорода ушбу марказнинг очилиши, 100 дан зиёд янги ИТ-корхоналар яратиш, 35 мингдан ортиқ янги тинглавчиларни қабул қилиш ва 1000 дан зиёд давлат хизматчиларининг малакасини ошириш имконини беради. Ўқитувчилар ахборот технологиялари бўйича малакаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.

    Талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида турли хил амалий ва лаборатория машғулотлари, қўшма лойиҳалар, шунингдек, Бухородаги ИТ-марказ резидентлари билан фриланс ва стартап лойиҳаларини ўтказиш режалаштирилган.

    Таъкидлаш жоизки, 2020 йил охирига қадар Бухоро вилоятида яна 6 та, 2021 йил охирига қадар эса вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жами 13 та ИТ-марказлар очилади.

    Бундан ташқари, 2020 йил охирига келиб, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида минтақадаги 533 та умумтаълим мактаб 7–11 синфларида 134,4 минг ўқувчини ўқитиш режалаштирилган.

    Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2022 йил охирига қадар Бухоро вилоятида АКТ соҳасига ихтисослашган 2 минг нафар малакали мутахассис тайёрланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates