Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «ISO 45001:2018» халқаро стандарти бўйича платинали сертификатни қўлга киритди

    Воқеа-ҳодисалар 26 апрел 2022 1732

    2022 йил март ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «Management Certification» сертификатлаштириш органининг Ўзбекистон ва Италиядаги аудиторлари ҳамда Грециянинг аккредитация бўйича органи мутахассислари иштирокида «ISО 45001:2018» халқаро стандарти (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш стандарти) бўйича қайта сертификатлаш ташқи аудити ўтказилди.

    Аудит давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари бошқарув тамойиллари талаблари бўйича юқори малакасини намойиш этди.

    Европа органлари томонидан заводда ишни юқори савияда ташкил этилгани, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилгани, тизим мунтазам такомиллаштирилиб борилгани учун «Платина» сертификатига лойиқ топилди.

    2022 йил 21 апрелда «Management Certification» МЧЖ директори Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарига корхонанинг соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизими «ISO 45001:2018» халқаро стандартига мувофиқлиги тўғрисидаги платина сертификатини топширди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Ушбу сертификатни қўлга киритиш сармоядорларни жалб қилиш истиқболларини яратади, шунингдек, республикамиз ва нефть-газ саноатининг жаҳондаги мавқеини янада юксалтиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates