ИИВ ЙҲХХ матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан иккита “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда машиналарда жами 36 нафар, биринчи машинада 20 нафар, иккинчисида эса 16 нафар вояга етмаган бола ташилаётгани аниқланган.
Ушбу хавфли ташишлар болаларни боғчалардан олиб келишда содир бўлган ва фақатгина йўл ҳаракати инспекторларининг ўз вақтида аралашуви туфайли юз бериши мумкин бўлган фожиа олдини олишга эришилди. Ўта масъулиятсизликка йўл қўйган ҳайдовчилар аллақачон жавобгарликка тортилди, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айбдорларга, жумладан, боғча масъулларига чора кўриш учун юқори турувчи ташкилотларга тақдимнома киритилган.









