Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезднинг тагига ташлади

    Бугун ижтимоий тармоқларда Бухорода бир аёлни поезд босиб кетгани тўғрисида хабар тарқалди.

    Бош прокуратура мазкур хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, бугун соат 06:00 да "Хўжадавлат-Бухоро-1" йўналишидаги поезд 43-РЗД ва Мургак темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлаган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Қўшимча қилинишича, ҳозирда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates