Бухорода чегарадан қора чой номи остида катта миқдорда сигарета маҳсулотлари олиб ўтилаётгани аниқланди

    Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан йирик миқдордаги тамаки маҳсулотларини қора чой номи остида республикамиз ҳудудидан олиб ўтилишига чек қўйилди.

    Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости орқали кириб келган ва республикамиздан транзит тарзида ўтаётган юк поезди контейнерларидан бирига ҳужжатларга кўра 16 тоннадан зиёд қора чой юкланган бўлиши лозим эди.

    Аммо, божхона кўриги давомида мазкур контейнерга чой эмас, аксинча бутунлай бошқа товар – 2 номдаги 705 500 қути сигаретлар ортилгани, маҳсулотлар қонунчилик талабига биноан қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан тамғаланмагани аниқланди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 17 млрд. сўмни ташкил қилмоқда ва ҳозирда вақтинча сақловга олинган.

    Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон орқали тамаки маҳсулотларини транзит қилишда, ташувчилар божхона органларининг ҳисобларига акциз солиғи, ҚҚС ва божхона тўловлари миқдорида пул маблағларини депозитга қўйишлари шарт. Депозит сигареталарнинг мамлакат ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг қайтарилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates