Бухорода электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “Майнинг ферма“ фош этилди

    “Ўзенергоинспекция“ Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро З. Ҳ. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 271 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates