Бухорода газ қувурларига хомут ўрнатилиб, конденсат ўғирлашга замин яратилгани фош этилди

    Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қарашли жами 41 та йўналиш бўйича 483 километр масофада жойлашган ишлаб чиқариш объектлари Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг мутахассислари томонидан тўлиқ кузатувдан ўтказилди.

    Ўрганиш давомида Департамент ходимлари томонидан қуйидаги ҳолатлар аниқланди:

    • 4 та ҳолатда газ қувурларидан табиий газ сизиб чиқиши аниқланиб, шундан 2 таси жойида бартараф этилди;

    • газ конденсатини талон-торож қилиш мақсадида қувурларга хомут ўрнатилган 7 та ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга топширилди.

    Шунингдек, «Қулбешкак» 1-сонли сехга қарашли «Ғарбий – Газли газни қайта ишлаш заводи» йўналиши қувуридаги шубҳали жой текшириб кўрилганда газ қувурининг ён қисмига хомут ўрнатилиб, ўғирлик учун замин яратилгани фош этилди, дея хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.

    Конларда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар билан ўтказилган учрашувда қувурлар ҳамда қурилмаларга бегона шахслар томонидан тажовуз қилиниши каби салбий ҳолатлар аниқланганда дарҳол Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ходимларига хабар беришлари тушунтирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates