Маълумотларга кўра, у ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион орқали расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у тамагирлик йўли билан пулни учинчи шахс орқали қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








