Бухорода ҳудудий инвестиция дастурига асосан 944 та лойиҳа амалга оширилиб, 28 минг 368 та янги иш ўрни яратилади

    Инвестициялар 14 ноябр 2020 410

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

    Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда комлекс ривожлантириш ҳудудий инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 15,8 триллион сўмлик жами 944 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 28 минг 368 та янги иш ўрни ташкил этиш белгиланган.

    Жорий йилда 6,6 триллион сўм инвестициялар ўзлаштирилиши ва 597 та лойиҳа ишга тушириши ҳисобига 14 минг 990 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бугунги кунда дастур доирасидаги 442 та лойиҳага 1,6 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилган. 358 та лойиҳа ишга туширилган ва 3 минг 631 та янги иш ўрни яратилган. 2020 йил якунига қадар 5 триллион 220,1 миллиард сўмлик 246 та лойиҳа ишга туширилиши керак.

    Йиғилишда бюджетга белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси кўриб чиқилди. Таъкидланишича, бюджет даромадларига 4-чоракда жами 615,6 миллиард сўм тушумни таъминлаш лозим. Октябрь ойи учун бюджет даромадларига белгиланган 165 миллиард сўм прогноз режа ижроси 200 миллиард сўм ёки 121 фоизга бажарилган.

    Бироқ октябрь ойи учун белгиланган контингент прогноз режа ижроси Олот туманида таъминланмаган. Ўз навбатида маҳаллий бюджетга белгиланган прогноз режа Қоракўл, Олот ва Вобкент туманларида бажарилмай қолган.

    Вилоятда 14 та саноат корхоналари 343 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтирган.

    6 та тармоқ корхоналари ишлаб чиқаришни 256,4 миллиард сўмга ва 8 та ҳудудий корхоналар 87 миллиард сўмга камайтирган.

    Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан кечикаётган лойиҳаларни қисқа муддатда молиялаштириш зарурлигини уқтирди. Манзилли дастурлар доирасида истиқболсиз деб топилган ва амалга оширмаслик хавфи мавжуд бўлган лойиҳаларни қиймати мазкур лойиҳалардан кам бўлмаган лойиҳаларга алмаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates