Бухорода маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича инвесторлар ҳамкорликка чорланмоқда

    Туризм 12 август 2020 4607

    Вилоятда техноген жараёнларида зарар кўрган, емрилиш ҳолатлари мавжуд бўлган маданий мерос объектлари сони нисбатан кўплиги сабабли улар ҳолатини қисқа ва тез фурсатда яхшилаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағларга эҳтиёж юзага келади.

    Бухоро вилоятидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган жами 829 та моддий маданий мерос объектлари таркибида 287 та археология ёдгорликлари, 31 та мадраса, 105 та масжид, 14 та мақбара, 133 та архитектура ансамбллари (таркиби билан), 15 та карвонсаройлар, 4 та тим ва тоқлар, 18 та диққатга сазовор жойлар, 122 та қадимий уй-жойлар, 83 та архитектура ёдгорликлари, 17 та монументал ёдгорликлар мавжуд.

    Маълумки, асрлар мобайнида содир бўлаётган иссиқ ва совуқ иқлим шароитлари, сурункали ёғингарчиликлар, ер ости сувлари кўтарилиши оқибатида маданий мерос объектларининг емрилиши, пойдевор, том ва девор қисмларига зарар етиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ўз навбатида тарихий ва моддий аҳамиятга эга бўлган бу каби маданий мерос объетларининг умумбашарий қийматини сақлаш, емрилиш ҳолатлари олидини олиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш учун ҳар йили катта миқдордаги молиявий ресурслар талаб этилади. Вилоятда техноген жараёнларида зарар кўрган, емрилиш ҳолатлари мавжуд бўлган маданий мерос объектлари сони нисбатан кўплиги сабабли улар ҳолатини қисқа ва тез фурсатда яхшилаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағларга эҳтиёж юзага келади.

    Шу ўринда қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурлиги белгилаб қўйилган. Демак, ҳар биримиз бебаҳо тарихий ёдгорликларимиз ҳисобланган маданий мерос объектларини асраб авайлаш, бутлигини сақлаш ҳамда келажак авлодга етказиш учун бирдек масъулмиз.

    Шунга кўра, айни пайтда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда маданий мерос объектларини сақлаш, тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган талаблар асосида лойиҳаларни амалга ошириш ишларида иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида 16 та маданий мерос объектларининг паспортлари тайёрланиб, уларнинг жойлашуви, тарихи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш бўйича қулайликлари ҳақидаги маълумотлари тайёрланиб, ОАВ ва интернет тармоқларига жойлаштирилди.

    Айни пайтгача, вилоятда маданий мерос объектларини бутлигини сақлаш, уларни яхшилаш, реставрация қилиш ҳамда сайёҳлар учун жозибадор объектга айлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан 16 та лойиҳа тақдим этилди. Мазкур лойиҳалар асосида йўналтириладиган инвестиция қиймати 65,6 млрд сўмни (ташаббускорлар ҳисобидан 43,7 млрд сўм, кредит ҳисобидан 21,9 млрд сўм), ташкил этиб, жами 295 та янги иш ўрни очилиши кўзда тутилган.

    Жумладан, “Ғозиён”, “Туркман”, “Ҳотам Ҳинду”, “Домулло Турсунжон”, “Ҳўжа Қурбон”, “Раҳмонқул” мадрасалари, “Карвон боши”, “Баройи Кўҳна”, “Рашид” карвонсаройлари, “Мағоки Кўрпа”, “Мирзо Усмон”, “Дўстим Чорғоси”, “Бозори Гул”, “Мир Иброҳим” масжидлари, “Мавлоно Шариф” мажмуаси ва XIX-XX асрларда қурилган собиқ болалар боғчаси биноларини реставрация қилиш ва улар негизида гиламчилик, кулолчилик, зардўзлик, заргарлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик каби ҳунарманчилик марказлари, миллий услубдаги меҳмонхоналар ва чойхона ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳалар тайёрланиб, Маданий мерос департаменти ҳузуридаги илмий-эксперт Кенгашига тақдим этилган.

    Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
    Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
    Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
    Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати

    Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates