Бухоро вилоятида сафарда бўлиб турган Туркия давлатининг “Анқара” маданият ва санъат клуби раҳбари Метин Ўзасланбей аввало шариф шаҳарнинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлими ансамбллари фаолияти билан қизиқди.
Метин Ўзасланбей бухороча ижро, нола ва маҳорат уфуриб турган ансамбллар репертуари билан танишиш асносида, келажакда туркий тилли халқлар маданияти ва санъатини кенг тарғиб қилиш борасида ҳамкорликда янги лойиҳалар, концертлар ҳамда турли маданий тадбирлар ўтказиш режаларини белгилаб олди.
Сафар якунида, Бухоро шаҳридаги Нодир Девон Беги ҳамда Саррафон тарихий обидаларида жамоа ансамбллари билан ижодий учрашув ташкил этилиб, меҳмонимиз шарафига концерт дастури намойиш этилди.