Бухорода меҳмонхона очиш учун Париждаги уйини сотиб юборган франциялик мусиқачи

    Туризм 3 июл 2020 1922

    Меҳмонхона дастлаб “Oasis dʼHelene​”” деб номлаган, кейинчалик “Helene Oasis​” деб атаган.

    “Мен Парижда туғилганман, узоқ вақт давомида Бесанконда, Тулузада (Страсбург) яшадим. Маълумотим бўйича мусиқачиман, пианино чаламан, консерваторияда ишладим, ҳакамлар ҳайъати таркибида мусиқа танловларида қатнашдим, аммо, ҳеч қачон бизнес билан шуғулланмаганман. Менинг бутун ҳаётим — бу мусиқа ва саёҳат” – дейди, Ҳелен Пелоссе “Spot”га берган интервьюсида.

    Ҳелен Пелоссе биринчи марта Бухорога 2006 йилда ташриф буюради. Иккинчи ташрифи давомида эса (2007 й.) Қўқон мадрасаларининг бирида кўрган эски айвон унга саҳнани эслатади. Сўнгра, унда ижодкорлар ва Франция мусиқачилари Бухорога ташрифи давомида тунаши учун меҳмонхона очиш ғояси пайдо бўлади.

    Франциялик мусиқачи Ҳелен Пелоссе, Бухорога ошиқ бўлиб, бу ерда меҳмонхона очишга қарор қилади. Меҳмонхона бизнесига сармоя киритиш учун Париж атрофидаги уйини сотиб, деярли олти йил мобайнида Бухородаги меҳмонхонани ишга туширади. Дастлаб, уни “Oasis dʼHelene” деб номлаб, кейинчалик маҳаллийлаштириб, “Helene Oasis” деб атаган.

    Меҳмонхонадаги ҳар бир хонага Умар Ҳайём, Алишер Навоий, Бибихоним, Марко Поло, Александр Македонский каби тарихий шахслар номи берилган. Мазкур Бухоронинг миллийлигини тараннум этган ажойиб меҳмонхона 2015 йилдан бошлаб ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates