Бухорода меҳнат мигрантларини қулай шароитда ўқитилади

    Ижтимоий ҳаёт 2 август 2021 1953

    Бухоро вилоятида фуқароларни хорижга вақтинчалик ишлаш учун кетишдан олдинги касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш юзасидан зарур шароитлар яратиляпти.

    Яқинда Бухоро шаҳрида «Ишга марҳамат» мономаркази ўз иш фаолиятини бошлайди. Мономарказ фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгач, Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Бухоро шаҳридаги Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази, вилоятдаги 8 та маҳалла марказларида ташкил этилган ўқув масканлар ва бошқа нодавлат таълим муассасалари билан биргаликда бир йилда 3 минг нафардан ортиқ фуқарони 14 турдан ортиқ касб-ҳунар ва рус, корейс, инглиз, япон тиллари каби хорижий тилларга ўқитиш имконияти яратилади.

    Вилоятда 2021 йилда 2 минг нафарга яқин фуқаро ташқи меҳнат миграциясига кетишдан олдин касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича курсларга жалб этилди. Ушбу ўқитилган фуқароларнинг хорижий иш берувчи ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган танловларга жалб этилиши натижасида 800 нафардан ортиғи хорижда қонуний иш билан таъминланди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates