Бухорода ўз уйида 99 дона патронларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган шахс аниқланди

    Хавфсизлик 24 ноябр 2020 544

    Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан Бухоро шаҳар Беруний кўчаси 16-уйда яшовчи, фуқаро А.Қ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

    Хонадонда белгиланган тартибдаги рухсатномасиз, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра ўқ-дорилар туркумига кирувчи, 5,6 калибрли ов милтиғидан отиш учун мўлжалланган 99 дона патронларни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги ҳолати аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов гуруҳи томонидан А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates