Бухорода Қорахонийлар даврига оид шаҳарча топилди

    Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Хатак қишлоғидан қадимги тош даврига оид ғор аниқланди.

    АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова ўтган ярим йилликда олиб борилган археологик тадқиқотлар ҳақида маълумот берди.

    Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 10 дан ортиқ археологик объектда изланишлар олиб борилиб, қўлга киритилган маълумотлар тарихимизни янги саҳифалар билан бойитди. Жумладан, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани Хатак қишлоғи яқинида олиб борилган изланишлар натижасида қадимги тош даврига оид ғор-макон аниқланди.

    Ғор-макон 100-60 минг йил олдин, яъни, неандертал одами яшаган даврга тегишлилиги аниқланди. Топилмалар орасида тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари ва ўчоқ қолдиқлари мавжуд. Шунингдек, Ғоз қишлоғи атрофида Оқтош тоғи ҳудудида чўкичлаб ишланган бир ўркачли туянинг қоятош тасвири, шу билан бирга бу ҳудуддан мезолит даврига оид ёдгорлик аниқланиб, кўплаб тошдан ясалган буюмлар топилди.

    Ўзбекистон-АҚШ қўшма экспедицияси томонидан Бухоро Шаҳристонида олиб борилган қазишма ишлари натижасида илк ўрта асрларга оид яна бир шаҳар аниқланди. Мазкур экспедиция томонидан Жиззах вилояти Зомин тумани Тўғонбулоқ ёдгорлигида илк археологик тадқиқотлар олиб борилди ва Қорахонийлар даврига оид 20 гектар майдонга эга кўчманчилар шаҳарчаси аниқланди.

    Франция-Ўзбекистон қўшма экспедицияси томонидан Жанубий Нурота тоғ тизмаси Ғўбдинтоғ ва Қароқчитоғ (Қорачатоғ) ҳудудларида йигирмадан ортиқ археологик топилма жойлар тизимли равишда ўрганилди, улар орасида бронза давридан ўрта асрлар даврига доир 145 дан зиёд ноёб қоятош расмлари намуналари топилди. Ахсикент археологик экспедицияси томонидан Ахсикент археологик объектида қазув ишлари давомида Қорахонийлар даврига оид турар жой қолдиқлари ва кўплаб сопол буюмлар, тангалар ва темир буюмлари аниқланди.

    Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Хонабод шаҳри тоғ ён бағриларидаги Хонабод 1-2 ёдгорликларидаги қабр қўрғонларида қазув ишлари олиб борилиб, милоддан аввалги VI-IV асрларга оид моддий маданият буюмлари, жумладан, қабр-қўрғонлар, тақинчоқлар, сопол буюмлар, темир буюмлар аниқланди.

    Фарғона вилояти Қўқон шаҳари марказидаги Тепақўрғон археологик ёдгорлигида тадқиқот ишлари олиб борилиб, қадимий шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида ярим айлана кўринишидаги бурж ва икки қаторли мудофаа девори мавжудлиги, шунингдек, шимолий томонда 7 метр баландликда сақланган мудофаа девори аниқланди.

    Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги Оқшахон-қалъа ёдгорлигида қазув ишлари олиб борилиб, қалъага кириш дарвоза олди лабиринт қисми ўрганилмоқда. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Суюрлитепа ёдгорлиги ва унинг атроф ҳудудларида стационар қазишма ишлари олиб борилиб, мудофаа иншооти аниқланди. Шунингдек, Суюрлитепа шаҳар қисмидаги ички йўллар тизими, шаҳарнинг рабод қисмида Қовунчи II маданиятига оид 3 та мозор-қўрғон аниқланди. Суюрлитепанинг жанубий қисмида илк ўрта асрларга оид қишлоқ жамоаси манзилгоҳи очиб ўрганилди.

    Ўзбек-Россия қўшма экспедицияси томонидан Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудида, Марказий Фарғона чўлларида қадимги тош даври – неолит жамоалари томонидан қолдирилган топилма жойлар ўрганилиб, Улуғнор, Шўркўл каби қадимги кўллар ҳудудида неолит даври микролит қуроллари аниқланди ҳамда ҳудуд полиналогиясини аниқлаш мақсадида намуналар олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates